Ссылки доступа

Тошкентда яна бир молиявий пирамида ташкил қилингани маълум бўлди


Ўзбекистонда юзлаб одамни чув туширган яна бир молиявий пирамида ташкил қилингани маълум бўлди.

Хабар.уз нашрига кўра, қарийб уч юзга яқин кишига уй ва машина олиб беришни ваъда қилган "Rayona Qutlug‘" молиявий пирамида асосчиларидан бири деб кўрилаётган шахс пулларни олиб, чет элга қочган.

Жабрланганувчилар автомобил учун ўртача 4-5 минг доллар, уй учун эса ўртача 15-17 минг доллар бошланғич тўлов тўлашгани, бундан оила аъзолари, турмуш ўртоқлари бехабар бўлганини маълум қилишган.

"Rayona Qutlug‘" МЧЖ жорий йилнинг 10 январида давлат рўйхатидан ўтгани, устав фондида 400 миллион сўм бўлгани ва таъсисчиси Эркин Эгамбердиев, раҳбари Улуғбек Жумабоев экани келтирилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБси ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноят кодекси 167-моддаси (“Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатган.

Банк тизимига ишонч унча катта бўлмаган Ўзбекистонда ҳам одамларнинг жамғармаларини турли йўллар, турфа усуллар билан ўзлаштириш ҳоллари кўп учрайди.

Бу каби ҳолатларнинг энг машҳури бўлган чинозлик Аҳмадбой пирамидаси қулаган 2016 йилдан буён ўтган вақт мобайнида яна минглаб одам турли кўринишдаги молиявий пирамида қурбонлари бўлди.

XS
SM
MD
LG