Ссылки доступа

Ўзбекистонда ёшларнинг АКТ соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш бошланади


Тошкентдаги IT-парк биноси.

1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг АКТ соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Президент «Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [ПҚ-350-сон] қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 1 октябрдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади. Бу хақда «Ҳуқуқий аҳборот» каналида маълум қилинди.

Бунда таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Шунингдек, 1 ноябрдан IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.

XS
SM
MD
LG