Ссылки доступа

Тошкент аэропортида Британиянинг қалбаки паспортлари бўлган Афғонистон фуқаролари қўлга олинди


Етти нафар Афғонистон фуқароси Тошкентдан Лондонга сохта Британия паспортлари билан учиб кетишга уринди. Улар қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилган.

Жорий йил 5 август куни Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар орасида паспорт текшируви ўтказилаётган пайтда, «Тошкент-Лондон» йўналиши бўйича навбатдаги рейсдан Буюк Британия фуқаролари паспортини тақдим этган етти нафар йўловчи олиб чиқилган.

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, текширув чоғида парвоздан тўхтатилган йўловчилар ўзларини Афғонистон фуқаролари деб таништириб, Тожикистон ҳудудида бўлиб, Буюк Британия фуқаролари қалбаки миллий паспортини ноқонуний равишда қўлга киритиб, Ўзбекистонни тарк этиш ниятида бўлган, бироқ аэропорт иммиграция хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ТХТББ ТБ томонидан юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан Жиноят кодекси 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари «б» банди, шунингдек, 223-модда 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан 25-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш; бир гуруҳ шаҳслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистондан чет элга ноқонуний чиқишга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG