Ссылки доступа

Қирғизистонда ноябрь ойида илк миллий қурултой бўлиб ўтади


Қирғизистон президенти Садир Жапаров 25 ноябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқ қурултойини чақириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ташкилий қўмита раислигига Давлат котиби Суюнбек Қосмамбетов тайинланди, унинг таркибига президентнинг вилоятлардаги вакиллари, экспертлар ва айрим мутасаддилар ҳам кирди.

2021 йил 5 майдан кучга кирган Конституция лойиҳасига халқ қурултойи тўғрисидаги норма киритилган. Ҳужжатда “ижтимоий ривожланиш йўналишлари бўйича тавсиялар берадиган” жамоатчилик-вакиллик йиғилиши эканлиги тушунтирилган.

Муаллифлар фикрича, халқ қурултойи давлатнинг ички ва ташқи сиёсати бўйича ҳокимиятга ташаббуслар билан чиқади. Қурултой аъзолари, шунингдек, президентнинг мурожаатлари ва Жогорку Кенеш спикери, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ҳисоботларини тинглайди.

2020 йилда Конституция лойиҳасини тайёрлаш жараёнида халқ қурултойи ғояси тарафдорлари мазкур институт ҳар йили давлат раҳбарининг ҳисоботини эшитиши, агар бу ҳисобот қабул қилинмаса, президентни лавозимидан озод этиш таклифи илгари сурилган эди. Лекин пировардида нормалар юмшаб, халқ қурултойи тавсия характеридаги ҳужжатларни тақдим этувчи органга айланди.

XS
SM
MD
LG