Ссылки доступа

Қарийб 3 ойдан буён қамоқда қолаётган тожик журналистининг соғлиғи ёмонлашди


Абдусаттор Пирмухаммадзода, Далери Имомали, Абдулло Гурбати и Завкибек Саидамини
Абдусаттор Пирмухаммадзода, Далери Имомали, Абдулло Гурбати и Завкибек Саидамини

Қариндошларининг хабар беришича, ҳибсдаги блогер Далер Имомалининг соғлиғи ёмонлашган. У нафас олишида муаммолардан шикоят қилмоқда.

Далер Имомалининг онаси Шодигул Бобиева ўғлини охирги марта 28 июль куни, яъни туғилган кунида тергов изоляторида кўргани, унинг соғлом эмаслигини ҳис қилганини айтди. “Далер тушкунликка тушган. У нафас олишда қийналаётганини айтди. У мендан нега терговчи унинг олдига келмаганини сўради”, — деди Далернинг онаси ва бир кун аввал унга дори топширганини айтди. Унинг сўзларига кўра, унинг иши бўйича тергов қачон якунланишини билмайди.

Далернинг рафиқаси Зайтуна Иноятованинг айтишича, 14 август куни у турмуш ўртоғи билан учрашиш учун адвокат олдига борган, лекин ҳужжатлар тайёр бўлмагани учун тергов изоляторига бора олмаган. Унинг сўзларига кўра, Далерга иккинчи адвокат ёллашган, бироқ икки ҳафтадан бери унинг соғлиғи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Далер Имомали июнь ойида ёлғон маълумот берганликда ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб ҳибсга олинган уч тожик журналистидан биридир. Унинг ҳамкасби Абдулло Ғурбатий дастлаб милициянинг талабларига бўйсунмагани учун ҳибсга олинган, бироқ кейинроқ тақиқланган Ислом Уйғониш партиясига аъзоликда айбланган. Абдуллонинг яқинлари аввалроқ у билан 15 август куни учрашишлари кераклигини айтган, бироқ у билан учрашув бўлиб ўтган ёки бўлмагани маълум эмас.

Халқаро медиа ташкилотлари тўрт журналистнинг ҳибсга олинишини “танқид учун ҳокимият томонидан таъқиб” деб атаган ва уларга қўйилган айбловларни асоссиз деб ҳисоблаган.

Қамоққа олинган яна бир журналист Абудусаттор Пирмуҳаммадзоданинг яқинлари унга ҳар куни овқат олиб келишаётгани, бироқ уни анчадан бери кўрмаганликларини айтишди.

Ўтган уч ой ичида Тожикистонда етти нафар блогер ва журналист ҳибсга олинган. Яна бир қанча журналистлар уларга босим ўтказилаётгани, телефон ва ноутбуклари тортиб олингани, ўзлари эса огоҳлантирилганини айтишмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ғарб давлатлари Тожикистон ҳукуматига журналистларга нисбатан таъқиб, таҳдид ва босимларни тўхтатишни сўраб бир неча бор мурожаат қилган. Ҳукумат бу чақириқларга ҳали жавоб бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG