Ссылки доступа

Қаршида тери заводи фаолиятидан норози фуқаро ўзини ёқиб юборди


Belarus - Self-immolation

Қашқадарё вилояти маркази бўлмиш Қарши шаҳрида Qarshi Leather деб номланган тери заводи олдида корхона фаолиятидан норози бўлган фуқаро устига бензин сочиб, ўзини ёқиб юборган.

БП матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумотига кўра, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тери заводи фаолиятидан норози бўлган одамлар эътирози акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида тарқалган эди. Унда тўпланганлар корхонадан бадбўй ҳид тарқалаётганидан шикоят қилишган.

Видеода киракашлик билан шуғулланишини айтган йигит завод маъмурияти вакиллари томонидан, хусусан Акмал исмли шахс томонидан ўзига таҳдидлар бўлганини иддао қилган.

“Шу Акмални деб яшагим келмаяпти”, деган йигит ўзига ўт қўйиб юборган. Йиғилганлар қий-чув билан оловни ўчиришга муваффақ бўлишган. Жабрланувчининг кейинги тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

БП қайдича, фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Бу Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзига ўт қўйиши бўйича жорий ой бошидан бери жамоатчиликка маълум бўлган иккинчи ҳолатдир. 2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиси Санобархон Ҳайдарова ёқиб юборгани ҳақида аввалроқ хабар қилинган. Жабрланувчи 10 август куни шифохонада вафот этган эди.

XS
SM
MD
LG