Ссылки доступа

Темиртау шаҳридаги турар-жой биносида рўй берган портлашдан сўнг жиноий иш қўзғатилди


Бугун тушдан кейин Темиртау шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносида газ портлаши содир бўлиб, унинг қулаши ва жабрланганлар борлиги бўйича “Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш” моддаси бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланди.

Воқеа жойида Темиртау шаҳар ИИБ тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда. Бу ҳақда Қарағанда вилояти полиция бошқармаси хабар бериб, ҳодисани “газ-ҳаво аралашмасининг чиқиши” деб атаган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси уч нафар жабрланганлар ҳақида маълум қилди. Аввалроқ Темиртау фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нурмуҳамед Интуев тўрт нафар жабрланганлар ҳақида хабар берган эди. Аммо кейинроқ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси уч нафар жароҳат олганлар ҳақидаги маълумотга ойдинлик киритди.

- Умумий уч киши жабрланган. Бир бемор шифохонада. Чап пастки оёқ-қўлнинг оғриғи ва бош жароҳати шикоятлари билан ушлаб турилибди. Икки жабрланувчи амбулатор даволаниш учун уйига қўйиб юборилди, деб хабар берди Озодликка вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Темиртау ҳокимияти вайрон бўлган бино аҳолиси билан учрашиб, уларга квартираларни тиклаш ва вақтинчалик турар жой билан таъминлашда ёрдам беришни ваъда қилди.

Портлаш 16 август куни Темиртау шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида янгради. Бу учинчи ва иккинчи қаватлар орасидаги ички қисмлар ва тахта плиталарининг қулашига олиб келди, бир нечта хонадонлар шикастланган.

XS
SM
MD
LG