Ссылки доступа

Тожикистон-Қирғизистон: чегаралар ёпиқ, аммо савдо тўхтатилмаган


Садыр Жапаров и Эмомали Рахмон

2021 йил апрель ойида тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган қонли тўқнашувлардан сўнг Қирғизистон Тожикистон билан чегарасини бир томонлама ёпиб қўйган, аммо шунга қарамай, икки давлат ўртасидаги савдо сезиларли даражада қисқарган бўлсада, тўлиқ тўхтатилгани йўқ.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 7 миллион долларни ташкил этган, бу бир йил аввалгига нисбатан қарийб 60 фоизга камдир.

Тожикистон божхона хизмати раҳбари Хуршед Каримзода 13 июль куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “товар айирбошлашнинг асосий қисми импорт бўлиб, 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади”, деди.

“Бу импортнинг барчаси Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали амалга оширилди. Кўмир бошқа маҳсулотлар қатори асосан Қирғизистондан олиб келинган”, - дейди у.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида бир йилдан ортиқ вақтдан бери ёпилган бешта божхона пости мавжуд. Тожикистон божхона хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, тожик-қирғиз чегарасида контрабанда амалда йўқ.

Тожикистонлик иқтисодчи Ҳожимуҳаммад Умаров Озоди радиосига берган интервьюсида мамлакатлар ўртасидаги чегаранинг эрта очилиши ҳар икки томон манфаатларига жавоб беради, деди. “Мамлакатлар ўртасидаги барча алоқалар узилганидан бери Тожикистонда ёқилғи нархи сезиларли даражада ошди”, — деди Ҳожимуҳаммад Умаров.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар нормал бўлган бир пайтда товар айирбошлаш ҳажми 185 миллион долларга етган.

Афсуски, божхона хизмати ходимлари мамлакатдан Қирғизистонга айнан нима экспорт қилинаётганига аниқлик киритмади, бироқ аввалроқ бу мамлакатга пиёз, узум, гилос, ўрик, шафтоли каби маҳсулотлар, шунингдек, электр энергияси ва дори-дармонлар экспорт қилинган. Қирғизистондан Тожикистонга кунгабоқар уруғи, қандолат ва макарон маҳсулотлари, кўмир, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ювиш воситалари, ёғоч келтирилди.

Ўтган йилнинг 24 май куни Қирғизистон ҳукумати ўз қарори билан Тожикистон фуқароларининг ўз ҳудудига кириш-чиқишини, транзитини, шунингдек, “чегара масалалари ҳал этилгунга қадар” бўлишини тўхтатган эди.

Бу қарор қирғиз томонидан 28 ва 29 апрель кунлари чегарада юз берган тўқнашувлардан сўнг қабул қилинган, бунинг оқибатида ҳар икки томондан ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.

XS
SM
MD
LG