Ссылки доступа

Жапаров коррупцияда айбланган Соғлиқни сақлаш вазирини лавозимига қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқади


Вақтинчалик вазифасидан озод қилинган Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиевни лавозимига қайта тиклаш тўғрисидаги қарор келаси ҳафтада қабул қилинади.

Бу ҳақда Озодликка президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди.

Аввалроқ Алимқодир Бейшеналиев президентдан тегишли рухсат олса, ишга киришишга тайёрлигини айтган эди. Бир кун аввал Бейшеналиевнинг адвокати Кайсин Абакиров Озодликка вакциналарни сотиб олиш бўйича жиноят иши жиноят таркиби йўқлиги сабабли тугатилганини айтди. Ҳозирда Бош прокуратура томонидан Бейшеналиевга нисбатан яна 6 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Июнь ойи бошида Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг коррупцияда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда бош назорат органи Бейшеналиев бошқа давлатлардан ёрдам сифатида олинган дори-дармонлар мамлакатда бўлишига қарамай, COVID-19 га қарши вакциналарни 1,5 миллиард сомга сотиб олишга буйруқ берганини маълум қилган эди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, вакцинани сотиб олиш учун маблағлар офшор зонага йўналтирилган. Кейинроқ назорат органининг қўшимча қилишича, Бейшеналиев пора олиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва қасддан фойда келтирмайдиган шартномалар тузиш фактлари билан 7 та жиноий иш бўйича судланувчи бўлган.

Жорий йилнинг 4 июнь куни президент Садир Жапаров Алимқодир Бейшеналиевни вақтинчалик лавозимидан четлатиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига вақтинчалик Жарқинбек Қосимбековни раҳбар этиб тайинлаган эди. 16 июнь куни эса Бейшеналиев уй қамоғига озод қилинди.

XS
SM
MD
LG