Ссылки доступа

Дубайда Тожикистоннинг уч фуқароси одам ўғирлаганликда айбланиб судланди


Дубай шаҳрида Тожикистоннинг уч фуқароси одам ўғирлашда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

17 август куни www.thenationalnews.com сайтида Дубай Апелляция судига таяниб 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган уч нафар тожикистонлик йигит ўтган йилнинг ноябрь ойида хитойлик аёл буйруғи билан аёлнинг ватандошини ўғирлаб, талон-тарож қилгани учун ҳибсга олингани маълум қилинди.

Суд маълумотларига кўра, Тожикистон фуқаролари ўз ҳамюртига қарийб 5,5 минг АҚШ долларига тенг бўлган 20 минг дирҳам қарзи бўлган хитойлик фуқарони ўғирлаб, Дубай чеккасига олиб бориб, қўрқитишган.

Дубай полицияси видеокузатув камералари тасвирлари ёрдамида ўғирланганларнинг шахсини аниқлади. Аввалига Тожикистон фуқаролари уч йилга озодликдан маҳрум этилган, кейин эса Апелляция суди қамоқ муддатини олти ойга қисқартириб, жазони ўтаб бўлгач, Дубайдан депортация қилишга қарор қилган.

Дубай ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг бошқа шаҳарлари асосан бизнес ва саёҳат учун бу мамлакатга борадиган тожик фуқаролари учун ташриф буюриш ва ишлаш учун машҳур жойлардир.

XS
SM
MD
LG