Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони тадбиркорлари 13,1 млрд долларлик шартномалар имзолади


Жидда шаҳрида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи чоғида жорий йил 17 август куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар кенгаши 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Очиқ муҳокамалар сессияси давомида иштирокчилар аниқ лойиҳавий таклифлар, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини ҳимоя қилиш механизмлари, бошқа компаниялар муваффақиятли тажрибалари билан танишиш имкониятига эга бўлди.

G2B ва B2B форматларидаги учрашувлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини таҳлил қилиш, бўлажак шериклар манфаат ва эҳтиёжларини тушуниш, янги ғоялар ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш имконини берди.

Ишбилармонлар кенгаши 4-йиғилиши якунида келишувларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда энергетика, кимё саноати, инфратузилмавий ва уй-жой қурилиши, фармацевтика, тиббиёт, транспорт ва логистика соҳаларида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини белгилаб берувчи 15 та қўшма ҳужжат имзоланди.

Шартномалар умумий миқдори 13,1 млрд доллардан ошди ва бу икки мамлакат ўртасидаги сўнгги 30 йиллик муносабатлар тарихидаги энг катта натижа.

XS
SM
MD
LG