Ссылки доступа

Саудия Арабистони Ўзбекистонда дунёдаги энг йирик шамол электр станцияси қуришни режалаштирмоқда


Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди.

Битимлар икки давлат ўртасида ёнилғи-энергетика комплексидаги ҳамкорликни ривожлантириш платформасига айланиши кўзда тутилган. Ўзбекистонда яшил водород секторини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик, Саудия томони инвестициялари кўзда тутилган.

Биринчи ҳужжат – ACWA Power компанияси томонидан Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станциясини қуриш тўғрисида. Лойиҳа нафақат минтақада, балки бутун дунёдаги энг йирик шамол станциясига айланади. Шамол станцияси қуввати 1,65 млн хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 2,4 млн тонна углерод чиқиндилари чиқиши олдини олиш имкониятига эга бўлиши режалаштирилган.

ACWA Power and Air Products компанияси билан Ўзбекистонда яшил водородни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва кейинчалик ишлаб чиқаришга йўналтирилган иккинчи ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Саудия томонининг Ўзбекистон энергетика комплексига яқин 5 йилда 10 млрд доллар сармоя киритиш ниятини билдирувчи ҳужжат имзоланди. Унинг доирасида қатор истиқболли йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG