Россия пойтахти полицияси бу ҳақда ҳеч қандай расмий хабар бермади. Гаёсов қаерга олиб кетилгани номаълум, бироқ унинг яқинлари Тожикистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигидан хавотирда.
Уларга кўра, Гаёсов ижтимоий тармоқларда 2021 йилнинг ноябрида Хоруғ шаҳрида Роштқалъалик Гулбиддин Зиёбековнинг ўлдирилиши ортидан ўтказилган митинглардан сўнг фаол бўлган ва, эҳтимол, унинг ҳибсга олиниши унинг фуқаролик позицияси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Мақсуд Инстаграмъдаги «Бобинги» сатирик блогининг муаллифи, унинг 47 мингдан ортиқ обуначиси бор. Бундан ташқари, у ТБМВдаги турли ижтимоий лойиҳаларда кўнгилли сифатида ишлаган.
ТБМВдаги ноябрь (2021 йил) ва май (2022 йил) воқеаларидан кейин Тожикистон ҳукумати минтақада ўнлаб фуқаролик фаоллари ва намойишчиларни ҳибсга олди. Бадахшондаги вазият ўтган йилнинг ноябрь ойида Роштқалъа шаҳрида яшовчи Гулбиддин Зиёбеков хавфсизлик кучлари ўтказган операция натижасида ўлдирилганидан кейин кескинлашган.
Шундан сўнг, тоғли ҳудуднинг ғазабланган аҳолиси митингларга чиқишди, улар давомида икки киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди. Зиёбековнинг ўлимида айбдорлар жазоланмаганига қарши 16 май куни Хоруғда ҳам намойишлар бошланди.
Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари тинч намойишлар бостирилганидан хавотир билдириб, Тожикистон ҳукуматини Тоғли Бадахшон мухтор вилояти аҳолисининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга чақирди.