Ссылки доступа

Сирдарёда автобусдаги газ баллони портлаши натижасида 6 киши нобуд бўлди


Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида 18 август куни соат маҳаллий вақт билан соат 14:30 ларда Isuzu русумли автобус метан газ тўлдириб чиққан пайтда унга ўрнатилган газ баллонларидан бири портлаган.

Ҳодиса оқибатида олти киши воқеа жойида вафот этган, 15 киши тан жароҳати олган.

Автобус Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлганини қайд этган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ҳодиса жойига вазирлик раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган.

“Воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилган вазирлик хабарномасида.

XS
SM
MD
LG