Ссылки доступа

Қирғизистонда «Умут и Ко» ширкати ҳаммуаллифидан зирҳли техника ва кўплаб қурол-яроғлар топилди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан «Умут и Ко» масъулияти чекланган жамияти ҳаммуаллифи А.Ж.T. қуролларни ноқонуний сақлашда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Ундан жанговар танк пулемёти ўрнатилган зирҳли разведка-патруль машинаси, шунингдек, кўплаб ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи мосламалар, силлиқ ўқли ва травматик қуроллар мусодара қилинди.

Махсус хизматнинг таъкидлашича, ҳибсга олинган шахс кундалик ҳаётда доимий равишда ҳарбий кийимдан фойдаланиши ва “ҳар қандай тажовузкорлик кўринишларига мойиллиги” уни қурол-яроғ сотиб олиш ва ноқонуний сақлашга ундаган.

Тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси “Қурол ва ўқ-дориларни қонунга хилоф равишда муомала қилиш” бўйича судгача иш олиб борилмоқда.

«Умут и Ко» МЧЖ Қирғизистондаги энг йирик сут маҳсулотлари ва музқаймоқ ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида танилган. Компания ака-ука Қайрат ва Журат Абдуллаевларга тегишли.

XS
SM
MD
LG