Ссылки доступа

Россиядаги йирик йўл-транспорт ҳодисасида 14 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлди


Россиянинг Уляновск вилоятида юх берган бахтсиз ҳодисада 16 кишининг қурбон бўлгани айтилмоқда.

Улардан 14 нафари Қирғизистон фуқаролари бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. Яна уч нафар қирғизистонлик шифохонага етказилган.

Ҳодиса Николаевский туманидаги Прасковино ва Новоспасское қишлоқлари ўртасидаги М-5 Урал трассасида содир бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа жойидан видео ва суратларни жойлаштирмоқда. Нашрлар муаллифларига кўра, юк машинаси йўл четида тўхтаб турган микроавтобусга бориб урилган.

Уляновск вилояти губернатори Алексей Русских ўзининг телеграмдаги каналида Николаев вилоят касалхонаси шифокорлари омон қолган уч кишининг ҳаёти учун курашаётганини айтди.

“Икки эркак ва бир аёлнинг аҳволи оғир. Барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилади. Биз беморларни Уляновск шаҳрида жойлашган вилоят ихтисослаштирилган травматология марказига ўтказиш учун тайёрлаяпмиз”, — деб ёзади у.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига жўнаб кетган. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва жароҳатланган Қирғизистон Республикаси фуқаролари учун “ишонч телефони” ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG