Ссылки доступа

Хатлонлик пенсионерлар нафақасини банкоматдан ўз вақтида ечиб ололмаётганидан шикоят қилмоқда (видео)


Пенсионеры в Хатлоне жалуются, что не могут снять вовремя пенсию в банкоматах
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:21 0:00

Хатлон вилоятидаги нафақахўрлар ўз вақтида йиғилган нафақасини банкоматлардан ечиб ололмаётганидан шикоят қилмоқда.

Деярли ҳар ой нафақалар тўланадиган куни банкоматларда кексаларнинг узун навбатини кўришингиз мумкин.

Аксарияти «Амонатбанк» давлат жамғарма банки мижозлари бўлган навбатда турган пенсионерлар навбатлар узоқлигидан, пулларини ўз вақтида ололмаётганидан шикоят қилмоқда.

Пенсионерлардан бири Қўлдош Дуоқулов узун навбатда туришдан чарчаганини айтади.

Тожикистонда нафақахўрларга яшаш учун етарли бўлмаган арзимас пенсиялар берилади. Аксарият кексалар фарзандлари ҳисобидан кун кечирадилар. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам улар нафақасини кутишмоқда.

Вахш туманидаги қишлоқлардан бирида яшовчи пенсионер Хидирали Охимирзоев қишлоғи ва маҳалласида банкомат йўқлигини, нафақа олиш учун туман марказига боришга мажбур эканини айтади.

Айни пайтда, «Амонатбанк» вакиллари пенсиялар ўз вақтида ҳисобланаётганини, бироқ айни пайтда нафақахўрларнинг ўзлари ҳам ҳисоблангандан сўнг дарҳол банкоматларга бирга келиб, соатлаб навбатда туришларини қораламоқда. Бохтар шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Амонатбанк» вакиллари “шаҳарда ўрнатилган 15 та банкоматнинг барчаси доимо пул билан тўлдирилиб борилиши, аммо талаб ортиб бораётгани сабабли пулни доимий равишда тўлдириш зарурлиги, бунинг учун вақт кераклиги”ни таъкидлади.

Банкоматлардан пул олиш муаммоси нафақат нафақахўрларга дуч келади. Шифокорлар ва ўқитувчилар ҳам шунга ўхшаш муаммо ҳақида шикоят қилишган.

XS
SM
MD
LG