Ссылки доступа

Туркия ва Сурия раҳбарлари Самарқандда учрашиши мумкин


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари раҳбарларининг Самарқандда 15-16 сентябрда ўтадиган саммити доирасида Сурия президенти Башар Асад билан учрашиши мумкин.

Бу ҳақда Tasnim нашри хабар берган.

Мазкур учрашув Сурия президенти Башар Асад ва Туркия делегацияси ўртасидаги учрашув тадбирлари мобайнида ўтказилади.

Қайд этилишича, Россия Президенти Владимир Путин Асаддан ШҲТ саммитида иштирок этишни сўраган. Демак, Туркия ва Сурия раҳбарларининг учрашиш эҳтимоли юқори.

Tasnim нашри Сурия президенти Башар Асад ҳам ШҲТ саммитига таклиф қилингани ҳақида ёзди.

ШҲТ саммити мезбони бўлган Ўзбекистон томони Сурия раҳбарининг ташрифи ҳақида маълумот бермади. Жорий йилнинг 29 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазир в.б. Владими Норов ташкилотнинг сентябрда Самарқандда ўтадиган саммитида кимлар иштирок этиши ҳақида маълумот бериб, доимий аъзолардан ташқари, Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва Туркманистон раҳбарлари келишини билдирганди. Шунингдек, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳам таклиф этилгани маълум бўлганди. Бироқ жаноб Норов на Туркия Президенти Эрдўған, на Сурия етакчиси Асад ҳақида оғиз очмаган.

Эрдўғаннинг Самарқанддаги саммитга таклиф этилгани 5 август куни унинг Сочида Путин билан учрашганидан кейин маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG