Ссылки доступа

HRW Тожикистон ҳукуматини Тоғли Бадахшон аҳолисини таъқиб қилишни бас қилишга чақирди


Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон ҳукуматини Тоғли Бадахшон мухтор вилояти (ТБМВ) аҳолисини ноқонуний ҳибсга олиш ва адолатсиз суд жараёнларини тўхтатишга чақирди.

HRW 23 август куни баёнот “Тожикистон ҳукумати адолатли суд жараёнини таъминлаш учун бу амалиётга чек қўйиши ва халқаро келишувларига амал қилиши керак”, дея баёнот қилди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти мурожаатида май ойидаги митинглардан сўнг ҳибсга олинган тоғли ҳудуднинг ўнлаб аҳолиси ёпиқ эшиклар ортида ноҳақ ҳукм қилиниши мумкинлиги қайд этилган.

“Оғир жиноятларда айбланаётган шахслар устидан суд жараёнлари адвокатлар билан кўришиш имкони бўлмаган ҳолда, уларнинг айбини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган ҳолда ўтказилмоқда, бу эса қонунга зиддир”, — дейилади мурожаатда.

Жорий йилнинг май ойида ТБМВда ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган митинглар ва тартибсизликлардан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари юзлаб одамларни, жумладан, Бадахшон фуқаролик фаолларини тартибсизликларни қўзғатганликда айблаб ҳибсга олди, уларнинг баъзилари аллақачон узоқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳибсга олинганлар ва уларнинг яқинлари айбловлар асоссиз эканини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG