Ссылки доступа

Йилнинг биринчи ярмида 480 нафар Тожикистон фуқароси хорижда вафот этган


Тожикистон Миграция хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида Тожикистоннинг 480 дан ортиқ фуқароси хорижда, асосан Россияда вафот этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149 фактга кўпдир.

Тожикистонликларнинг ўлими сабаблари орасида касаллик, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик, бахтсиз ҳодисалар, қотилликлар ва бошқалар бор.

Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири Ширин Амонзода шу йил февраль ойида ҳалок бўлган муҳожирларнинг жасадларини ватанига етказишда ёрдам бераётганликларини айтган эди. Айни пайтда айрим муҳожирлар диаспоранинг ўзи пул йиғиб, ўлганларнинг жасадларини Тожикистонга жўнатишини айтишмоқда.

Россия Тожикистондан келган юз минглаб меҳнат муҳожирлари учун асосий мезбон давлат ҳисобланади. Улардан ҳар йили юзлаб одамлар касаллик, бахтсиз ҳодисалар ва бошқа сабаблар туфайли вафот этади. Россиядан Тожикистонга йилига ўртача 200 мингтагача юк етказилади.

XS
SM
MD
LG