Ссылки доступа

Қашқадарёда археология ёдгорлигини вайрон қилган киши ҳибсга олинди


Қашқадаре вилоятида "Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб, маданий меросга 47,5 миллиард сўмлик зарар етказган киши ушланган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Бош прокуратура матбуот хизмати қўлга олинган шахснинг Яккабоғ тумани Дархон маҳалласида яшаб келган Р.О. эканини билдирган.

“Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган”, дейилган хабарномада.

БП жорий йилда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланганини эслатган.

XS
SM
MD
LG