Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати армияга кузги чақирувга тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар берди


Тожикистон ҳукумати мамлакат Қуролли кучлари сафига кузги чақирувга тайёргарлик бошланганини маълум қилди. Бир қанча туманларда, хусусан, илгари ташвиқот режаси лойиҳасини амалга оширишда муаммолар мавжуд бўлган туманларда штаб йиғилишлари ўтказилди.

Истаравшан ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Истаравшан шаҳар ҳокими Адхам Маъмурзода ушбу жараёнга масъул шахслардан “Чақирув режасини ўз вақтида ва сифатли бажариш учун барча зарур чораларни кўришни” талаб қилган.

Мастчоҳ ва бошқа туманлар ҳокимияти ҳам кузги чақирувга тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар тарқатди.

Кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув 1 октябрдан бошланади ва ноябрь ойининг охиригача давом этади. Бироқ кейинги йилларда, айниқса, “Ҳарбий хизмат тўғрисида”ги янги қонун қабул қилинганидан сўнг, ёшларни ҳарбий хизматга чақириш жамиятдаги муаммоли масалалардан бирига айланиб бормоқда.

Сўнгги йилларда ижтимоий тармоқларда муаллифлар «чақирув» гувоҳига айланган ўнлаб видеолар тарқалмоқда. Расмийлар бу амалиётнинг мавжудлигини рад этади.

Ўтган йили юзага келган яна бир муаммо – талабаларни ҳарбий хизматга чақиришдир.

XS
SM
MD
LG