Ссылки доступа

Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширади


Россия Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг тайёргарлигини оширади. Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгуга асосланиб, ТАСС рус нашри хабар бермоқда.

“Ўз навбатида, биз Қирғизистон ва Тожикистондаги Россия ҳарбий базалари, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган инқирозли вазиятларга жавоб беришнинг бошқа кучларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқдамиз”, — деди Шойгу.

Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ИШИД ва «Ал-Қоида» каби халқаро террорчилик ташкилотлари фаоллашиб бораётган Афғонистондаги вазият “Марказий Осиё хавфсизлиги учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда”.

“Мамлакатда давом этаётган қуролли тўқнашувлар фонида ижтимоий-иқтисодий вазият оғирлашмоқда, диний радикализм мафкураси сингдирилмоқда, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятлар авж олмоқда”, - деди у.

Шойгунинг таъкидлашича, Москва афғонларни тартибга солиш бўйича ҳар қандай халқаро ташаббусни маъқуллайди ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради.

Россиянинг Қирғизистондаги қўшма базаси тўртта объектни ўз ичига олади: шу номдаги шаҳардаги Кант авиабазаси, Қоракўл шаҳридаги синов базаси, Чалдовар қишлоғидаги алоқа пункти ва Майлу-Суу шаҳридаги автоном сейсмик пункт. Илгари бу объектларнинг ҳар бири алоҳида мавжуд бўлган, бироқ 2012 йилда Қирғизистон ва Россия уларни бирлаштиришга қарор қилган.

XS
SM
MD
LG