Ссылки доступа

АҚШ Суриядаги Эронга алоқадор объектларни бомбардимон қилди


АҚШ ҳарбий қўмондонлиги Суриянинг Дайр аз Зор шаҳри яқинидаги Эрон Инқилоб посбонлари корпусига алоқадор гуруҳларга мансуб бўлган ҳарбий объектларни ҳаводан бомбардимон қилганини билдирди.

Расман билдирилишича, бомбардимонлар АҚШ кучларини Эрон қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.

АҚШ қўмондонлиги қайси манзиллар бомбардимон қилингани ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмади. Расмий хабарда ҳужум президент Жо Байденнинг буйруғи асосида амалга оширилгани таъкидланади.

«Бугунги ҳужумлар АҚШ бўлинмалари шахсий таркибини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди»,-деди Марказий қўмондонлик расмий вакили полковник Жо Буччино. Унга кўра, бомбардимон 15 август куни АҚШ ҳарбийларига қарши уюштирилган ҳужумга жавоб бўлди.

15 август куни Эрон дастаклаётган жангарилар гуруҳи Ал Танф гарнизонидаги америкалик ҳарбийларга ҳужум қилган эди. АҚШ мазкур ҳужум оқибатида ҳеч қандай талафотлар бўлмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG