"Ҳозирги пайтда Украина, қўшни давлатлар, бутун халқаро ҳамжамият ядровий ҳалокат хавфи остида яшамоқда ва одамлар тушунарли сабабларга кўра чўчишяпти", деган Миллс БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сешанба куни бўлиб ўтган ошиғич мажлисида.
АҚШ вакилига кўра, бу хатарни Россия юзага келтирган ва фақат Россиягина уни бартараф қилиши мумкин.
"Буни ҳал қилиш қийин эмас. Россия ўзини оқламаган урушни бас қилиб, қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим", деган Миллс бу вазиятнинг тезлик билан ҳал қилиниши лозимлигини эътиборга олган ҳолда, Россия зудлик билан БМТ бош котиби Гутерришнинг тавсияларини бажариши ҳамда АЭС ҳудудини қурол-аслаҳасиз жойга айлантириши кераклигини урғулаган.
АҚШ вакилига кўра, бу чорани амалга ошириш Атом энергияси бўйича халқаро ташкилот гуруҳининг Запорожье АЭСига бориб, у ерда текширув ўтказиб, станциянинг нақадар хавфсиз ва ҳимояланганлигини баҳолаши учун зарур.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Ричард Миллс Россия Запорожье АЭСини уруш учун плацдарм ўлароқ фойдаланиш билан дунёни ядровий ҳалокат ёқасига олиб келиб қўйганини билдирди.