Ссылки доступа

Равшан Эрматов Россия футбол ҳакамлари комиссияси аъзосига айланди


Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) биринчи вице-президенти, собиқ ҳакам Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи (РФИ) қошидаги ҳакам ва экспертлар комиссияси аъзосига айланди. Бу ҳақда РФИ матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ РФИ мазкур комиссия аъзолиги учун қатор машҳур собиқ ҳакамлар номзодларини кўриб чиқаётгни хабар қилинганди. Ушбу комиссия Россия футбол ҳакамлари фаолиятини баҳолаб боради ва уларнинг хато-камчиликларини таҳлил қилади.

Равшан Эрматов 2019 йилда ҳакамлик фаолиятини якунлаган ва ЎФА биринчи вице-президенти этиб сайланганди. 2021 йилнинг сентябрь ойида Эрматов ЎФА вице-президентлигига қайта сайланганди.

Эрматов Жаҳон Чемпионатларида 11 та ўйинда иштирок этган ва бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Унинг яқин таъқибчиси Нестор Питана ҳисобида 9 та ўйин бор.

Дунёнинг энг зўр футбол ҳакамларм ўнлигига киритилган Р. Эрматов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти бўлиб ҳам ҳисобланади

XS
SM
MD
LG