Ссылки доступа

Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонда ўртача сарфлаётгани маълум қилинди


Жорий йилнинг ёзида россиялик сайёҳлар асосан мамлакат ҳудудидаги курорт зоналарда дам олишни афзал кўришди. Энг кўп турист ташриф буюрадиган жой сифатида Доғистон, Камчатка ва Олтой қайд этилди. Бу ҳақда «Русский стандарт» банки тадқиқотига таяниб, ТАСС нашри хабар бермоқда.

«Саёҳатлар оқими бўйича иккинчи ўринни МДҲ давлатлари эгаллади. Ушбу давлатларга саёҳат қилишнинг юқори талаби шаклланишида курорт зоналари ва аттракционларга етиб бориш учун транспорт қулайлиги, шунингдек аҳолининг турли қатламлари имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янада қулай нарх сиёсатининг мавжудлиги муҳим роль ўйнайди», дейилади тадқиқотда.

Қайд этилишича, россиялик сайёҳ ўртача ҳисобда Ўзбекистонда 6,8 минг рубл (1,2 млн сўм еки $110), Қирғизистонда 2 минг рубл (363 минг сўм еки $33,5), Қозоғистонда эса 10 000 рубл (1,8 млн сўм еки $170) сарфлаган.

Шунингдек, транспорт қийинчиликларига қарамай рус сайёҳлари орасида Туркиянинг денгиз курортлари ва Малдив оролларига бўлган қизиқиш юқорилигича қолмоқда. Исроил, Греция ва Таиланд ҳам саёҳат учун талаб юқори давлатлар учлигига киритилган.

XS
SM
MD
LG