Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлардан бири Абу Нур лақабли жамоат раҳбари бўлиб, унинг жиноий гуруҳи Суриядаги жангариларга молиявий ёрдам кўрсатиш учун бир неча йиллардан бери талончилик ҳужумларини амалга ошириб келган.
Ҳибсга олинганлардан яна бири Женго номи билан машҳур бўлган жиноятчи Қодир Досоновнинг жиноий тўдаси аъзоси бўлиб, жамоат аъзоларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигига масъул бўлган. Қўлга олинганлардан яна бири Қизил-Қия шаҳридан “Имарат Кавказ” террорчилик ташкилоти аъзоси бўлиб, террорчиликка оид аудио-видео материаллар тарқатган.
“Қўлга олинганлардан бири Боткен тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилиб, унинг икки шериги устидан диний экспертиза ўтказилиши кутилмоқда, унинг натижаларига кўра тегишли чоралар кўрилади. Ҳозирда тергов-тезкор тадбирлари давом этмоқда”, — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ахборотида.