Ссылки доступа

Путин фармони билан Россия Қуролли кучларидаги ҳарбийлар сони 1 млн 150 минг кишига етказилади


Россия президенти Владимир Путин 2023 йилнинг 1 январидан Қуролли кучлар таркибидаги ҳарбийлар сонини 137 минг нафарга оширишга оид фармонни имзолади.

Шу кунда Россия ҚК таркибида 1 миллион 13 минг 628 нафар киши ҳарбий хизмат ўтамоқда. Мазкур фармон кучга кирганидан кейин эса улар сони 1 миллион 150 минг 628 нафарга етади.

Ҳужжатда айни пайтда Қуролли кучлар штат бирлиги 1 миллион 902 минг 758 та экани, кейинги йил бошидан эса 2 миллион 40 мингта бўлиши қайд этилган.

XS
SM
MD
LG