Ссылки доступа

Россия Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари сони 1 миллион 150 минг кишига етказилади


Россия президенти Владимир Путин 2023 йил 1 январдан бошлаб Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари сонини 137 минг кишига ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Айни пайтда Россия Қуролли Кучларида 1 миллион 13 минг 628 киши хизмат қилмоқда. Мазкур фармон кучга кирганидан кейин уларнинг сони 1 миллион 150 минг 628 нафарга етади.

Ҳужжатда таъкидланишича, ҳозирда Қуролли Кучларнинг рухсат этилган сони 1 миллион 902 минг 758 нафарни ташкил этади, келаси йил бошидан эса бу кўрсаткич 2 миллион 40 минг нафарни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG