Ссылки доступа

Қозоғистоннинг собиқ маданият вазирининг иши: дастлабки зарар 7 миллиард тенгега баҳоланмоқда


Коррупцияга қарши кураш хизмати Қозоғистон Миллий музейи директори, собиқ маданият ва спорт вазири Арийстанбек Мухамедиулига нисбатан “буджет маблағларини ўта йирик миқдорда ўзлаштириш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш” фактлари бўйича терговни давом эттираётганини маълум қилди.

Тергов “Олтин одамнинг юриши” халқаро кўргазмасини жаҳон музейлари орқали ўтказиш, шунингдек, Қозоғистон миллий муқаддас объектлари ва музей фондларини Миллий фотограмметрик 3D сканерлаш ва «Дигитализация» лойиҳалари учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштирганлик бўйича олиб борилмоқда.

“Бундан ташқари, Мухамедиули Маданият ва спорт вазири лавозимида ишлаган вақтида сув ва амалий спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби давлат корхонаси, “Қозоқ энциклопедиялари” АЖнинг қариндошлари ва бўлинмалари мулкига ноқонуний ўтказишга алоқадорлиги аниқланган, - дейилади вазирлик хабарида.

Тергов қилинаётган жиноят ишлари бўйича давлатга етказилган зарарнинг дастлабки миқдори қарийб 7 миллиард тенгега баҳоланмоқда.

Мухамедиулини ҳибсда сақлаш муддати ҳибсга олинган пайтдан бошлаб тўрт ойга, яъни 26 сентябргача узайтирилди.

16 май куни Коррупцияга қарши кураш хизмати унинг пойтахтдаги бошқармаси Маданият вазирлигига қарашли Қозоғистон Миллий музейи мансабдор шахсларига нисбатан “бюджет маблағларини ўзлаштириш асослари бўйича” терговга қадар текширув ўтказаётганини маълум қилди. 2019 йилнинг ёзидан буён ушбу музейга собиқ Маданият ва спорт вазири Арийстанбек Мухамедиули раҳбарлик қилиб келмоқда. Тергов “Олтин одамнинг дунё музейлари бўйлаб юриши” халқаро кўргазмаси учун давлат харидлари бўйича шартнома билан 146 миллион тенге маблағдан фойдаланишнинг қонунийлигини текширишга киришди. Агентлик маълумотларига кўра, шартноманинг умумий суммаси 1,2 миллиард тенгени ташкил қилган.

28 май куни пойтахт суди Мухамедиулига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини санкция қилди. Ўшандан бери, расмий маълумотларга кўра, у ҳибсда.

Арийстанбек Мухамедиули 2014 йил августидан 2019 йил июнигача Қозоғистон маданият ва спорт вазири бўлган.

XS
SM
MD
LG