Ссылки доступа

Жетисойдаги бозорда содир бўлган ёнғиндан сўнг сотувчилар етказилган зарарни қоплашни талаб қилиб, кўчани тўсиб қўйишди


26 август куни Туркистон вилоятининг Жетисой шаҳрида кечаси ёнғин содир бўлган “Қулпаршин она” бозорининг ўнга яқин сотувчиси бозор жойлашган кўчани тўсиб қўйди. Оломон ёниб кетган товарлар учун товон пули талаб қилди.

Facebook саҳифасида бозор сотувчиларининг норозилик намойиши акс этган видео пайдо бўлди. Намойишни полиция кузатиб турган.

Сотувчилар дастлаб бозор маъмурияти раҳбарининг келишини талаб қилишди. Йиғилганлар олдига чиққан Маслиҳат депутати Қайрат Балабиев уларни тинчлантиришга уринди. Сотувчилардан бири қўлидан овоз кучайтиргични олиб: “Бизнинг зараримизни ўрнини тўлдириб, [савдо учун] жойларни тикласинлар”, дея айтган.

“Кредитни энди қандай тўлаймиз?” деган бошқа сотувчининг овози эшитилди.

Орадан бироз вақт ўтгач, сотувчилар кўчани бўшатиб, туман маданият уйига боришга рози бўлишди. Сотувчилар маҳаллий ҳокимиятдан ёнғин туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги ваъдаларини ҳужжатлаштиришни талаб қилишган.

Маҳаллий «Отирар» газетасининг ёзишича, 26 август куни Жетисой шаҳрида, “Қулпаршин она” бозори ҳудудидаги 500 квадрат метр майдондаги бир қаватли алоҳида бинода ёнғин содир бўлган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимлиги “ҳоким Умирзоқ Шукеев топшириғига кўра, ҳодиса сабабларини аниқлаш ва ёнғинда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалкаманов бошчилигида комиссия тузилгани” ҳақида хабар берди.

Комиссия олдида қурбонлар сонини санаш ва моддий зарарни аниқлаш вазифаси турибди.

Айни пайтда, матбуот хабарига кўра, маҳаллий ҳокимликлар ва бозор муассислари ҳамда вилоят ҳокимликлари бозор савдогарлари билан учрашган.

XS
SM
MD
LG