Ссылки доступа

Тожикистон яна COVID-19 га қарши чораларни кучайтирди (видео)


Тожикистон ҳукумати мамлакатдаCOVID-19 нинг қайта тарқалишининг олдини олиш учун санитария чоралари кучайтирилганини маълум қилди. Бундан буён учиш ва келиш учун аэропортлар яна коронавирус тести ва эмлаш сертификатини талаб қилади.

Улар бу қарорни яқин ва узоқ хориж мамлакатларидаги эпидемия ҳолатининг ёмонлашгани билан оқламоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Наврўз Жафаров Озоди радиосига қисқача изоҳ берди: “Тожикистонга кирувчи фуқаролар чегарадан ўтаётганда полимераза занжири реакцияси (ПЗР) манфий тести ва эмланганлик гувоҳномасини тақдим этишлари шарт.”

Ушбу икки ҳужжат бўлмаган тақдирда йўловчилар чегара ўтиш жойларининг санитария-карантин пунктларида шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилади. Тожикистон фуқаро авиацияси агентлигининг хабар беришича, бу қарор ҳақида йўловчилар чипта сотиб олаётганда кассаларда хабардор қилинади.

Кузатишлар шуни кўрсатадики, барча йўловчилар назорат-ўтказиш пунктларида янги кириш ва чиқиш қоидалари ҳақида хабардор эмас. Ҳисор шаҳрида яшовчи Диловар Саидовнинг айтишича, кассада унга бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Душанбе аэропортида бўлган бошқа йўловчиларнинг қўлларида COVID-19 тести ва эмлаш сертификати бўлган.

Таджикистан вновь усиливает меры против COVID-19
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:35 0:00

Тожикистон ҳукумати 60 ёшдан ошган аҳолининг заиф қатламлари ва тиббиёт ходимларини эмлашнинг тўртинчи босқичи бошланганини маълум қилди. 2021 йил март ойидан бошлаб жорий йилнинг 19 августига қадар 5 миллиондан ортиқ фуқаро ёки 94,9 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, 5 миллиондан ортиқ фуқаро ёки 93,3 фоизи иккинчи дозани олган.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Тожикистонда янги турдаги коронавирус пандемияси бошланганидан буён 17 мингдан ортиқ киши ушбу касаллик билан касалланган, 124 киши вафот этган. Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус йўқлигини хабар қилмоқда, гарчи кўпчилик бу баёнотга ва умуман Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик маълумотларига шубҳа билан қарасада. Мутахассисларнинг фикрича, Тожикистонда COVID-19 қурбонлари сони расмий маълумотлардан анча кўп.

XS
SM
MD
LG