Ссылки доступа

Хитой Қирғизистонлик талабалар учун виза олиш учун “яшил йўлак” очади


Хитой 2022 йил 25 августдан 30 сентябргача Хитойда таҳсил олаётган қирғизистонлик талабалар учун виза олиш учун “яшил йўлак” очади.

Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов ва Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дюен ўртасидаги учрашувда маълум бўлди, деб хабар қилди Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати. Музокаралар чоғида Байсалов Хитой томони билан ҳамкорлик Қирғизистон учун устувор йўналиш эканини, чунки “икки мамлакат халқларини кўп асрлик тарих боғлаб туради ва яқин қўшни, ишончли ҳамкор ва ҳақиқий дўст” эканини таъкидлади.

Учрашувда, шунингдек, “Саломатлик экспресси” лойиҳаси муҳокама қилинди, унга кўра Хитой кўзнинг катарактасидан азият чекаётган Қирғизистон фуқароларини даволашда ёрдам бериш учун бир гуруҳ тиббиёт мутахассисларини жўнатади. Бундан ташқари, Пекин Қирғизистонга коронавирус инфекциясига қарши 500 минг вакцина юборишга тайёрланаётгани маълум бўлди.

Қирғизистон фуқаролари Хитой университетларига ҳам давлат дастурлари, ҳам хусусий ташаббуслар орқали ўқишга киришади. Сўнгги йилларда Хитойда таҳсил олаётган кўплаб қирғизистонлик талабалар карантин чекловлари туфайли мамлакатга киришда қийинчиликларга дуч келишди.

XS
SM
MD
LG