Ссылки доступа

Толибон Покистон АҚШга ўз ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берганини билдирди


Толибон ҳукуматининг мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб 28 август куни Кобулда ўтган матбуот анжуманида Покистон АҚШга ўз ҳаво ҳудудидан Афғонистонга ўтиш учун фойдаланишга рухсат берганини билдирди.

“Биздаги маълумотларга қараганда, учувчисиз бошқариладиган аппаратлар Покистон ҳудудидан кириб келмоқда. Биз Покистонни ҳаво ҳудудидан бизга қарши фойдаланмасликка чақирамиз”,-деди Муҳаммад Ёқуб.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Толибон вазирининг бу баёнотига ҳозирча муносабат билдирмади. Аввалроқ Покистон ҳукумати Толибоннинг бу каби баёнотлари ҳақиқатга зид экани тўғрисида билдирган эди.

АҚШ 31 июль куни Кобулда учувчисиз бошқариладиган самолётдан берилган зарба натижасида “Ал Қоида”га етакчилик қилиб келаётган Айман аз Завоҳирий ўлдирилгани тўғрисида хабар берганди. Ўшанда Толибон Покистонни АҚШга Афғонистон ҳудудига кириш учун йўл берганликда айблаганди.

XS
SM
MD
LG