Ссылки доступа

НАСА 29 август куни Ойга ракета учириши кутилмоқда


АҚШ коинот агентлиги - НАСА орадан 50 йил ўтиб Ойга яна ракета учиради. 29 август куни коинотга чиқарилиши кутилаётган ракета НАСА томонидан шу кунгача учирилган фазо кемаларининг энг зўри бўлиши кутилмоқда.

Ракета АҚШ вақти билан соат 8:33 (Тошкент вақти билан 17:33)да учирилиши режалаштирилмоқда. Бироқ НАСА хавфлар юқори бўлгани ортидан парвоз қолдирилиши ёки муддатидан олдин якунланиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

Orion капсуласига учта тажриба манекени ўрнатилади. Уларнинг воситасида вибрация, тезлик ва нурланиш даражаси мингдан ортиқ ускуналар воситасида назорат қилиб борилади.

Расмийларга кўра, агар олти ҳафталик тажриба парвози муваффақиятли амалга оширилса, кейинги бир неча йил ичида Ойга яна астронавтлар чиқарилади.

Бугунга қадар фақат Россия, АҚШ ҳамда Хитой Ердан 384 минг масофада жойлашган Ойга космик кема қўндиришга муваффақ бўлган. Аммо фақат АҚШ астронавтларигина Ойга қадам қўйган. Шунга қарамай, 1972 йилдан бери АҚШ Ойга ўз миссиясини юбормаган.

XS
SM
MD
LG