Ссылки доступа

Қозоғистонлик фаол Швециядан депортация қилиниши кутилмоқда


Австрияда жойлашган Freiheit Für Eurasien нодавлат ташкилоти қозоғистонлик фаол Ботағоз Исаева Швециядан депортация қилиниши кутилаётганини айтди.

Тахминан етти йил муқаддам Исаева Қозоғистонни унга нисбатан қўзғатилган жиноий тергов вақтида тарк этган.

Ушбу ноҳукумат ташкилот вакили Лейла Назгул Сейитбекнинг айтишича, июль ойи охирида фаолнинг аргументларидан фарқли ўлароқ, Швеция Миграция хизмати унинг бошпана сўраш аризасини рад этган ва уни депортация қилишга қарор қилган. Август ойида апелляция суди қарорни ўз кучида қолдирган.

Сейитбекнинг фикрича, агар Исаева ватанига қайтса, у яна таъқибга учраши мумкин.

“Швеция ҳукумати Ботағоз Исаевага бошпана беришдан бош тортди. Улар Қозоғистон расмийлари фаолни таъқиб қилгани ҳақидаги далилларга қарамай, унинг [ватанида] хавф остида эканлигига ишонишмади. Энди уни исталган вақтда депортация қилишлари мумкин”, деди Лейла Назгул Сейитбек 27 август куни Озодликка.

Швеция Миграция хизмати Озодлик радиосининг сўровига қисқача жавоб қайтарар экан, “Швецияда яшаш учун рухсатнома олиш учун” аризаларни кўриб чиқишда хизмат мамлакат қонунчилиги, шунингдек, Европа Иттифоқининг тегишли қоидалари ва халқаро қонунларга амал қилишини айтди. “Агар прописка бериш учун асослар йўқ деган қарорга келинса, аризачи ўз ватанига қайтиши керак. Қарор устидан шикоят қилиниши ва иш судга юборилиши мумкин. Швециядан қайтиш тартиби афзалроқ ихтиёрий асосда амалга оширилиши керак”, — дейилади Миграция хизмати жавобида.

Фаолнинг ўзи, “агар у мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлмаса, суд қарори билан у Швециядан мажбуран чиқариб юборилишини” айтади. Исаева Озодлик билан суҳбатда Қозоғистонга қайтса, хавфсизлигидан қўрқишини айтди.

Қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, 55 ёшли Исаева 2015 йилда Қозоғистонда жиноий жавобгарликка тортилган. Илгари у Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига киришига қарши бўлган гуруҳ тарафдорларининг матбуот анжуманида иштирок этгани билан эътиборга тушди.

“Б. Исаевага нисбатан 2015 йилнинг 8 апрель куни Жиноят кодексининг 174-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, сўнг 2015 йил 107.12.2015 санасида Исава Б.З.нинг уйида тинтув ўтказилган. ДХҚ терговчиси Бўтакўзни руҳий касалликлар клиникасига жойлаштириш қарорини “текшириш учун” тақдим этди. Худди шу куни у мамлакатни тарк этди. Ҳозирда у Қозоғистондан ташқарида, давлатлараро қидирувга берилган”, — дейилади хабарда.

Лейла Назгул Сейитбекнинг Озодликка берган “Бўтағоз Исаеванинг таъқиби” ҳақидаги маълумотларида фаолга нисбатан қўлланилган «қийноқлар» батафсил тасвирланган. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, қийноқларда қозоғистонлик махсус хизматлар ходимлари иштирок этган, улар “фаолни жиноий иш қўзғатмасдан сўроққа тутган ва ундан ошкор этилмаганлиги тўғрисида тилхат олган”. Озодлик ҳозирча бу борада Миллий хавфсизлик қўмитасидан изоҳ ололмади.

Сейитбекнинг сўзларига кўра, Исаева ижтимоий ва сиёсий масалалар билан шуғулланишда давом этган ва хорижда қозоғистонлик фаоллар билан алоқа ўрнатган. Ҳуқуқ ҳимоячиси келтирган таҳлилда Исаева DongelekUstel фуқаролик жамияти коалициясининг координатори этиб тайинланган. 2021 йил декабрь ойида ушбу гуруҳ АҚШ Конгрессига “Қозоғистон клептократик элитасига қарши санкциялар қўллаш” таклифини киритган эди. Freiheit Für Eurasien нашрининг ёзишича, фаол 2021 йилги парламент сайловлари арафасида мустақил кузатувчилар тайёрлашда ҳам иштирок этган.

“Уни аэропортда кутишларига шубҳам йўқ. Ҳуқуқ ҳимоячилари Бўтағоз хавфсизлигидан хавотирда, чунки инсон ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши курашчи ўзи танқид қилганлар қўлига тушиб қолса, энг ёмон сценарийларни кутиш мумкин”, - дейди Лейла Назгул Сейитбек.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Озодлик сўровига жавобан Исаевага нисбатан иш 2017 йилда “жиноят таркиби йўқлиги сабабли” тўхтатилганини айтди. Исаева давлатлараро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотни бошқарма ҳам рад этади.

XS
SM
MD
LG