Ссылки доступа

Қирғизистондаги мухолифат ҳокимиятдан Қумтор фаолияти ҳақида ҳисобот талаб қилмоқда


Қирғизистон Бирлашган Демократик Ҳаракати ҳукуматдан Қумтор конига оид барча маълумотларни халққа тақдим этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда 29 август куни эълон қилинган баёнотда айтилади.

Мухолифатнинг фикрича, расмийларнинг Қумтор ҳақидаги баёнотлари бир-бирига зид. Шу боис улар ўз мурожаатларида Centerra Gold Inc билан тинчлик битимининг тўлиқ матнини, 2022 йил апрель ойида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланган «Эрнст энд Янг Аудит» халқаро компанияси аудити хулосасини ҳамда 2022 йил май ойида тузилган давлат экология комиссияси иш натижаларини эълон қилиниши талабларни илгари сурдилар.

Ҳаракат, шунингдек, Жогорку Кенеш депутатларидан Садир Жапаровнинг Қумтор бўйича ҳисоботини очиқ тинглашни талаб қилмоқда.

2021 йилда Қирғизистон ҳукумати Қумтор конини бошқаришни ўз қўлига олди. Бу Centerra Gold Inc билан қарама-қаршиликка сабаб бўлди. Тенгиз Болтурук «Кумтор Голд Компани» ЁАЖ ташқи бошқарувчиси лавозимига тайинланди. Бунгача у Centerra Gold Inc директорлар кенгашида Қирғизистон вакили бўлган.

2022 йил апрель ойида Қирғизистон ва Centerra Gold Inc ўзаро даъволардан воз кечиш ва келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича келишувга эришдилар. Ҳужжатга кўра, Қирғизистон ўз акцияларининг 26 фоизини Centerra Gold Incга ўтказиб, экологик ва иқтисодий даъволардан воз кечган. «Кумтор Голд Компани»нинг эса 100% тўлиқ Қирғизистонга ўтди.

23 август куни «Кумтор Голд Компани» компаниясининг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук ва молиявий директори Риспек Тўқтўғулов ўз лавозимларидан озод этилгани хабар қилинганди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, бунга Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширув натижалари ва молиявий қоидабузарликлар аниқлангани сабаб бўлган. Алмаз Бариқтабасов «Кумтор Голд Компани» ЁАЖ президенти этиб тайинланди. Директорлар кенгаши раиси лавозимига эса Болот Идрисов тайинланди.

XS
SM
MD
LG