Ссылки доступа

Бишкекдаги қамоқхонада ҳибсга олинганлардан бирининг ўлими сабабини текшириш бошланди


28 август куни ҳибсга олинганлардан бири Бишкекдаги 1-қамоқхонада вафот этди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, 1987 йилда туғилган эркакнинг жасади соат 05:40 атрофида камерадошлари томонидан топилган.

Қайд этилишича, у жорий йилнинг 26 август куни Чуй вилоятидаги 26-сонли колониядан қочиб кетгани учун 1-сонли изоляторга жойлаштирилган.

24.kg нашри ўз манбасига таяниб, марҳумнинг яқинлари унинг қотиллиги версиясига мойил эканлигини маълум қилди. Ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ маҳбуслардан бири, 33 ёшли эркак Ўшдаги тергов изоляторида вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шу йилнинг 24 август куни у ҳушсиз ҳолатда топилган. Қайд этилишича, қабул қилинганида унинг иккала сон соҳасида гематомалар борлиги аниқланган, шунингдек, у юракдаги муаммолардан шикоят қилган.

XS
SM
MD
LG