Ссылки доступа

Ўзбекистон 7 ойда $550 млнлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди


Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 550 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бунда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга жўнатилган.

5 ойлик кўрсаткичларга кўра, энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 447,3 минг тонна;
Россия — 253,5 минг тонна;
Қирғиз Р. — 93,3 минг тонна;
Хитой — 56 минг тонна;
Афғонистон — 23,2 минг тонна;
Беларусь Р. — 16,6 минг тонна;
Тожикистон — 12,4 минг тонна;
Покистон — 8,9 минг тонна;
Эрон — 8,2 минг тонна;
Туркия — 8 минг тонна;
Украина — 5,3 минг тонна;
Грузия — 5,2 минг тонна;
Озарбайжон — 4,3 минг тонна;
БАА — 3,3 минг тонна;
Германия — 1,7 минг тонна.

Бундан ташқари, Статистика қўмитаси жорий йилнинг 7 ойи давомида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар рўйхатини ҳам маълум қилди.

Экспорт ҳудудлар кесимида Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилоятлари (101,9 минг тонна) энг кўп экспортни амалга оширган.

XS
SM
MD
LG