Ссылки доступа

Лукашенкони таҳқирлаганликда айбланган TikTok-блогер икки йилга қамалди


Беларуслик TikTok-блогер Андрей Белявский “Лукашенкони таҳқирлаган” роликлари учун 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Вясна” инсон ҳуқуқлари маркази маълумот тарқатди.

Белявский Беларусь Жиноят кодексининг 368-моддаси бўйича айбдор деб топилган. Ишни кўриб чиққан судья Антон Дудаль, ҳуқуқбонларга кўра, маҳкама бошланганидан бир неча соат ўтар-ўтмас ҳукм чиқарган.

Айблов томони талқинига кўра, Белявский жорий йилнинг 20 ва 26 январь кунлари TikТок ижтимоий тармоғида “Александр Лукашенко ҳақорат этилган иккита видеоролик жойлаштирган”.

TikTok-блогер 28 апрель куни ўзи ишлайдиган “Велоспортмейстер” дўконида қўлга олинган. Белявский ушланган пайтда унинг олдида вояга етмаган ўғли бўлган, кейинроқ бола бувиси ва бобосининг қўлига топширилган.

XS
SM
MD
LG