Ссылки доступа

Қирғизистон муфтияти Матраимовлар жамғармаси томонидан янги бино қурилаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади


Райымбек Матраимов на церемонии закладки капсулы здания ДУМК.

Қирғизистон мусулмонлари диний идораси (ҚМДИ) янги биноси қурилишига Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раймбек Матраимов раҳбарлик қилаётган «Исмоил-Ота» жамғармаси ҳомийлик қилмоқда.

Муфтийлик матбуот хизмати хабарни Озодликка тасдиқлади.

Қайд этилишича, ҚМДИнинг ҳозирги биноси ижарага олинган ва ўз биноларини қуриш учун ҳомийлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган.

“Муфтийлик бинонинг ижара ҳақини тўлайди. Ўтган йили бино қуриш учун фонд ва тадбиркорларга мурожаат қилдик. Қурилиш шу йил якунланади. Ҳозирча биргина тадбиркор ҳомийлик қилмоқда. Давлат пул ажратмади”, - дейди ҚМДИ матбуот котиби Мақсат Атабаев.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш 1,5 ой олдин бошланган. Янги бино қурилишига қанча маблағ сарфланиши аниқланмаган.

Аввалроқ Исмоил Матраимов номидаги «Исмоил-ота» жамғармаси муфтий Замир Рақиев, Райимбек Матраимов, Жўқорғи Кенгеш депутати, шаҳар ҳокими ўринбосари Шайлобек Атазов иштирокида ҚМДИнинг янги биноси қурилиши учун ғишт қўйилганини маълум қилган эди.

Райимбек Матраимов 2015-2017 йилларда Давлат божхона хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2020 йил октябрь ойида Матраимов божхона органларидаги коррупцияда айбланган эди. Давлат бюджетига 1 миллиард 400 миллион сом нақд пул киритган бўлса, 600 миллион соми битта савдо мажмуаси ва тўққизта хонадон кўринишидаги кўчмас мулк орқали давлат даромадига айлантирилди. Кейинчалик судда у ўз айбига иқрор бўлиб, унга 260 минг сом жарима солинган.

Февраль ойида Райимбек Матраимов жиноий даромадларни легаллаштиришда гумонланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан яна ҳибсга олинган эди. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилди, бироқ кейинчалик у хусусий клиникалардан бирига ўтказилгани маълум бўлди. 15 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси судгача бўлган иш юритишни тўхтатиб, Матраимовни ҳибсдан озод қилди.

XS
SM
MD
LG