Ссылки доступа

Россия Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳарбий машғулотларни бошлайди


Москвада 50 мингга яқин ҳарбий хизматчи қатнашадиган навбатдаги машғулотларга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундай қилиб, Россия Украинага бостириб кириш билан боғлиқ кўтарилган харажатлар ва қийинчиликларга қарамай, ҳали ҳам ҳарбий салоҳиятини сақлаб қолишини кўрсатишга умид қилмоқда.

1 сентябрдан бошланадиган ва бир ҳафта давом этадиган машғулотларда Хитой, Ҳиндистон, Лаос, Мўғулистон, Никарагуа, Жазоир, Сурия қўшинлари ҳамда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этади.

Машқлар ҳавода, қуруқликда ва денгизда турли хил операцияларни ўз ичига олади, Россия Тинч океан флоти ва Хитой денгиз флоти "денгиз коммуникациялари ва денгиз иқтисодий фаолияти ҳудудларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма амалий ҳаракатларда" қатнашади.

Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, машғулотлар соф мудофаа характерига эга ва бирор бир давлатга қарши қаратилган эмас.

“Россия халқаро ҳамжамиятда жуда заҳарли бўлиб қолди, бироқ бу машқлар унга Украинадаги урушдан олдин етказмоқчи бўлган хабарга қайтиш имконини беради”, - дейди сиёсатшунос Темур Умаров, Карнеги Москва халқаро маркази ходими. "Россия ўзининг мудофаа соҳасидаги алоқаларини давом эттиришни ва уруш уни бутунлай яккалаб қўймаганлигини намойиш қилишни хоҳлайди."

XS
SM
MD
LG