Ссылки доступа

Тошкентда Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг очилиш маросими ўтказилди


Жорий йилнинг 29 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг тўнғич президенти Ислом Каримов номидаги кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2018 йилда асос солинган кутубхонада аввал фақат мутолаа зали бўлган, холос. Кутубхонани қайта қуриш чоғида бир неча бўлим очилиб, замонавий ашёлар билан жиҳозланган. 70 мингдан зиёд китоб ва 10 минг чоғли журнал жамланган кутубхонада Ислом Каримов олимлар ва тарихчиларнинг қўлёзмалари ҳам сақланиши айтилмоқда.

Кўплаб одам қатнашган кутубхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг собиқ биринчи хоними Татьяна Каримова, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси директори Темур Ширинов, кутубхона директори Дилором Шукурова ва бошқалар сўзга чиқишган.

XS
SM
MD
LG