Ссылки доступа

БМТ Олий комиссари Шинжонда «инсониятга қарши жиноят»лар содир этилаётганидан ташвиш билдирди


БМТнинг истеъфога кетаётган инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет Хитой ҳукуматини «инсон ҳуқуқларини жиддий ва қўпол тарзда бузаётгани» учун кескин танқид қилди.

Бачелетга кўра, Хитой Шинжон мухториятида уйғурлар ва бошқа мусулмон миллатларни қамаш ва таъқиб қилиш ортидан «инсониятга қарши жиноятлар» содир этаётган бўлиши эҳтимол.

Бачелет ўз ҳисоботида Шинжонда мусулмонларнинг камситилиши ва «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари»да сақланиши «инсониятга қарши жиноят» сифатида талқин қилиниши мумкинлигини таъкидлади. БМТ расмийси Хитойни зудликда қамоқларда ноқонуний сақланаётган мусулмонларни озод этишга чақирди. Унга кўра, Шинжонда уйғурларнинг камситилаётгани, қамоқларда «системали тарзда қийноқлар қўлланилаётгани» тўғрисидаги маълумотлар ишончлидир.

Шинжонда 1 миллиондан ортиқ уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа мусулмон озчиликларни қамоқхоналарга ва лагерларга ташлаган. Пекин у ерда инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилганликда, шу жумладан, ушбу гуруҳларнинг маданий ўзлигини йўқ қилиш йўлида кенг қамровли кампанияни йўлга қўйганликда айбланмоқда.

Айни пайтда Хитой Шинжонда мусулмонлар ҳуқуқлари бузилаётганини инкор қилиб келмоқда ва бу ҳолатни террорчиликка, экстремистликка ва сепаратизмга қарши кураш билан изоҳламоқда.

XS
SM
MD
LG