Ссылки доступа

ЕИдаги беш давлат россияликлар ташрифида хавфсизлик учун таҳдид кўрмоқда


Латвия, Литва, Польша, Финляндия ва Эстония россияликларнинг Шенген ҳудуди мамлакатларига кириб келишини “жамоат хавфсизлиги учун таҳдид” деб аташган.

Улар Европа комиссиясидан россиялик сайёҳларнинг ЕИга киришини чеклаш учун чоралар кўришни талаб қилишган. Акс ҳолда, улар бундай чорани ўз мамлакатлари миқёсида амалга ошириш имкониятини кўриб чиқишмоқда, деб ёзган The Financial Times газетаси.

Нашр қайдича, беш мамлакатнинг қўшма баёноти Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Чехияда бўлиб ўтаётган учрашувида тақдим этилган.

Москвага тобе ҳарбийлар Украинага бостириб кирган 24 февралдан буён ЕИнинг Россия билан чегарадош мамлакатларига 700 000 чоғли россиялик кириб келган. Иддаоларга кўра, уларнинг кўпини ҳордиқ олиш учун ғарбий Европа мамлакатларига отланган сайёҳлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG