Ссылки доступа

Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг янги регламентидан норози


Президент Садир Жапаров Жогорку Кенеш регламенти тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзоламади. Бу ҳақда Озодликка Жогорку Кенеш депутати Исхақ Масалиев маълум қилди.

Унга кўра, яқин орада келишув комиссияси тузилиб, президентнинг эътирозларини кўриб чиқади.

“Менимча, бу парламент ролини пасайтиришга, уни кучсиз органга айлантиришга уринишдир. Қонун лойиҳасини ўқинг. Қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш керак. Бу бизнинг ягона қонунимиз, унга кўра парламент ишлайди”, — деди Масалиев Жогорку Кенеш йиғилишида.

Парламент мажлиси якунланишидан аввал Жогорку Кенеш депутатлари “Жогорку Кенеш регламенти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Парламент аъзолари овоз беришда қўшимча «бетараф» бандини киритишни қўллаб-қувватламади. Шундай қилиб, агар депутат рўйхатга олинган бўлсада, лекин овоз беришдан бош тортса, унинг овози ҳисобга олинмайди.

Жорий йилнинг июнь ойида Жогорку Кенеш депутатлари биринчи уринишдаёқ қимор ўйинларини қонунийлаштириш бўйича қонун лойиҳасини овозга қўя олмаган эди. Амалдаги регламентга кўра, мажлисда рўйхатдан ўтган барча депутатлар овоз беришлари шарт. Бироқ уларнинг баъзилари овоз беришдан бош тортди.

Маълум бўлишича, “Бутун Қирғизистон” фракцияси шу тариқа овоз бериш имкониятини тўсиб қўйган. Шундан сўнг “Бутун Қирғизистон” фракцияси аъзоси Исхоқ Масалиев қонун лойиҳасини қабул қилиш учун депутатлар фақат регламентни ўзгартириши керак, шунда ҳужжатлар алоҳида парламент аъзоларининг овозисиз ҳам қабул қилинади, деди.

XS
SM
MD
LG