Ссылки доступа

Нурекда шаҳар расмийларини танқид қилган блоггер қўлга олинди


Тожикистон куч тузилмалари Инстаграмда «Вип-молодежь Нурека» саҳифасини юритган блогерни ҳибсга олди. блоггер ўз постларида Нурек расмийларини танқид қилган, шунингдек, ушбу шаҳар муаммолари ҳақида видео чоп этган.

Блогернинг исми кўрсатилмаган, фақат унинг Нурек шаҳрида яшовчи эканлиги ва Тожикистон Миллий Альянси, чет элга кўчиб келган тожик мухолифатчиларининг мамлакатда фаолияти тақиқланган ташкилоти билан боғлиқ сайтлар билан ишлагани қайд этилган.

Нурек шаҳар ИИБ бошлиғи Саидахрор Мирзозода Ички ишлар вазирлигининг идоравий нашрида маълум қилишича, Нурек шаҳрида яшовчи ушбу фуқаро “ўз саҳифасида шаҳар биноларидан биридаги видеони эълон қилгани” учун қўлга олинган. Блогернинг қилмишлари видеокузатув камералари томонидан ёзиб олинган.

Мирзозоданинг сўзларига кўра, қўлга олинган шахснинг телефонидан мухолифат сайтларига юборилгани айтилаётган видеолар ҳам топилган.

Хориждаги тожик мухолифати бу айбловларга ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ, бироқ ўтмишда мухолифатчиларни бостириш мақсадида тожик хавфсизлик расмийларининг бундай баёнотларини ғирромлик деб атаган. Мухолифат фаолларининг айтишича, Тожикистонда танқидий фикрни эълон қилган ёки билдирган ҳар бир киши “тақиқланган ташкилотлар издоши” деб аталади.

Сўнгги пайтларда Тожикистонда ўнлаб кишилар, жумладан, тўрт нафар таниқли журналист ва блогерлар – Абдусаттор Пирмуҳаммадзода, Далер Имомали, Абдулло Гурбатий ва Завқибек Саидамин ҳибсга олинган, улар мамлакатда тақиқланган ташкилотлар билан ҳамкорликда айбланмоқда. Журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар буни расмийлар томонидан диссидентларни бостириш ва Душанбени бунинг учун танқид қилиш баҳонаси деб атайди.

XS
SM
MD
LG