Ссылки доступа

Украина россиялик миллиардер Евтушенковнинг активларини мусодара қилди


Украина ҳукумати "Система" акционерлик молия корпорацияси асосчиси бўлган россиялик миллиардер Владимир Евтушенковнинг активларини мусодара қилди.

Мусодара қилинган мулк умумий майдони юз минг квадрат метр бўлган 17 та кўчмас мулк ва миллиардернинг бир нечта украин фирмаларидаги улушларидан иборат. Украина суди Россия фуқаросининг мулкини мусодара қилиш тўғрисида илк маротаба ажрим чиқарди.

Украина Антикоррупция Олий судининг билдиришича, бундай қарор Адлия вазирлиги талаби билан қабул қилинган.

Украинанинг “Санкциялар тўғрисида”ги қонунида “Россиянинг жанговар ҳаракатларига сезиларли даражада кўмак кўрсатганлар”нинг мулкини мусодара қилиш мумкинлиги белгиланган. Суд жараёнида Владимир Евтушенков Россия армияси учун учувчисиз бошқариладиган самолётлар ишлаб чиқарувчи бир нечта ширкатнинг эгаси экани тасдиқланган.

РБКнинг хабар беришича, Украина ҳукумати россиялик миллиардерлар Олег Дерипаска, Михаил Фридман, Алексей Миллер ва Аркадий Ротенбергларнинг мулкларини ҳам мусодара қилиш чораларини кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG