Ссылки доступа

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги учта назорат-ўтказиш пункти фуқаролар ва автомобилларнинг ўтишини тўхтатди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати Ахборот ва коммуникациялар бошқармасининг хабар беришича, бугун Ташқи миграцияни ҳисобга олиш ягона тизимининг техник базаси янгиланиши муносабати билан айрим ўтказиш пунктларида фуқаролар ва автомашиналарнинг ўтиши вақтинча тўхтатилади.

Хабарга кўра, учта назорат пункти ўз ишини вақтинча тўхтатган: соат 11.00 дан 13.00 гача - Ак-Тилек-автодорожний назорат пункти; 14.00 дан 16.00 гача - Кен-Булун-автодорожний назорат пункти; 17.00 дан 20.00 гача - «Токмок-автодорожний» назорат пункти.

Чегара хизмати ишни белгиланган муддатдан тезроқ якунлаш мумкинлигини қайд этди. Қолган назорат-ўтказиш пунктлари нормал режимда ишламоқда.

Чегара хизмати давлат чегарасини кесиб ўтаётган фуқаролардан йўналишларни олдиндан режалаштиришни сўрайди.

XS
SM
MD
LG